Иско учун яна бир гранд клуб курашга қўшилди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Tuttosport тарқатган хабарга қараганда 26 ёшли испаниялик футболчига “Интер”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Унга кўра “нерадзуррилар” Искони яқинлашиб келаётган қишки трансферлар чоғидаёқ қўлга киритишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Искога шунингдек "Ювентус" ва "Манчестер Сити" клублари ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Ўз навбатида “Реал” ҳам Исконинг ўрнига муносиб номзодларни кўз остига олиб қўйган. Эсекьель Паласиос ("Ривер Плейт") ва Хуан Мата (“Манчестер Юнайтед”) шулар жумласидандир.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!