Искога 4 та гранд клубдан қизиқишлар мавжуд

Тез орада "Реал"дан кетмоқчи бўлиб юрган ярим ҳимоячи Искога бир қатор гранд клублардан таклифлар бўлмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчига "Арсенал", "Наполи", "Милан" ва "Ювентус" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Ушбу жамоалар Искони ўз сафларига қўшиб олишга тайёр. Бироқ, улар унинг учун “қироллик клуби”га 50 млн евродан ортиқ тўлашмоқчи эмас. Ўз навбатида “Реал” эса Искони камида 70 миллион еврога сотмоқчи.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум 13та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!