Исландия дарвозабони: Месси пенальтини қаерга тепишини билар эдим
Ads

Исландия терма жамоаси дарвозабони Ханнес Хольдорссон ЖЧ-2018 1-туридан ўрин олган Аргентинага қарши баҳсдан сўнг  ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Мен учун  жамоамнинг ЖЧдаги дастлабки ўйинидаёқ энг яхши футболчиси бўлиш катта шараф. Бу биз учун жуда катта аҳамиятга эга.

Айнан мен қайтарган пенальти бизнинг гуруҳдан чиқиш борасидаги имкониятларимизни оширади. Албатта, мен уйда ҳам пенальтилар борасида ўз устимда ишлаган эдим. 

Мен Мессининг олдинги тепган пенальтиларини кўриб чиққан эдим. Биз бугун  энг кучли жамоа ва энг кучли футболчиларга қарши кечган ўйинда очко олишга эришдик", - деб айтиб ўтди Хольдорссон.