Ислом Тўхтахўжаев: Осиё футболида легионерлар кўп нарсани ҳал этишади
Ads

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда "Локомотив"  ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев иштирок этиб. бўлажак учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга яхши тайёргарлик кўрганмиз. Ўтган мавсум ўзаро ўйинда қайсидир бир жиҳатдан бизга омад ҳам кулиб боққан эди.

Ўртоқлик ўйинидан кўра расмий ўйиннинг фойдали жиҳатлари кўп. Суперкубокдаги ўйин ҳам фойдадан холи бўлмади.  Ўзбек жамоалари ОЧЛда ярим финалдан нарига ўта олмаган. Бу йил тарихни янгилаш насиб қилсин.

Осиё футболида легионерлар кўп нарсани ҳал қилади. Бизда эса легионерлар ўзимизнинг Суперлигада ўйнаб юрган легионерлар. ОЧЛдаги жамоаларнинг кучлари деярли тенг, аммо кўп нарсани хорижлик футболчилар ҳал қилишади.

Жамоамизни 5-6 та етакчи футболчи тарк этди. Улар билан кўзни юмиб ҳам ўйнай оладиган даражага етган эдик. Умид қиламанки, янги жамоадошлар билан ҳам тезда чиқишиб кетамиз", - деди Тўхтахўжаев.