
Испан жамоаси мураббийи мухлиснинг ҳаётини сақлаб қолди
Испания футболида ғайриоддий воқеа юз берди. Миллий чемпионатнинг иккинчи дивизионида “Элденсе” ва “Расинг” жамоалари ўртасидаги ўйинда мухлислардан бири иссиқ уриши оқибатида ҳушини йўқотда.
Бу воқеа туфайли ўйин вақтинча тўхтатилди. Ўзидан кетиб қолган мухлисга ёрдам бериш учун биринчи бўлиб “Элденсе” мураббийи Фернандо Эстевес етиб келди. Бу мураббий малакали шифокор ҳам экани унга қўл келди.
Эстевеснинг биринчи ёрдами туфайли мухлис ўзига келди ва ўйин етти дақиқалик танаффусдан кейин давов эттирилди.
“Элденсе” ва “Расинг” ўртасидаги беллашув 3:3 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди.
Фикрлар