Испания - Россия учрашувининг энг яхши футболчиси ўйиндан сўнг нималар деди?
Ads

Россия терма жамоаси дарвозабони Игорь Акинфеев бундан бироз аввал ЖЧ-2018нинг нимчорак финалида Испания устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мен ўзимни ўйиннинг энг яхши футболчиси деб билмаяпман, энг яхшиси бу – жамоа. Мухлислар. Бугун қизиқарли футбол бўлди. Кўпроқ ҳужум қилишни мақсад қилган эдик, аммо ҳеч бир жамоа Испанияга қарши ўйиннинг 40-50%  вақтини ҳужумда ўтказа олмайди. Лекин бугун нима бўлиши керак бўлса ҳаммаси бўлди”, - дейди Акинфеев.

Эслатиб ўтамиз, ўйин давомида ажойиб сэйвларни амалга оширган ва пенальтилар сериясида 2та зарбани қайтарган Акинфеев ФИФА томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.