Испания футболи раҳбари 45 млн евро ўзлаштирганликда гумонланмоқда
Ads

Испания қироллиги футбол федерацияси президенти Анхель Мария Вильяр 45 млн евро миқдорида маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда. Бу ҳақда  El Nacional нашри хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, Вильяр ҳамда унинг ўғли Горка кеча мамлакат полицияси томонидан қўлга олинган эди. Юқоридаги манбаанинг ёзишича, ота-ўғил полицияга бу борада гувоҳлик беришдан бош тортишган. Улар эртага бўлиб ўтадиган суд қарорини кутишмоқда.

Маълумот учун, Вильяр 1988 йилдан буён Испания футболига бошчилик қилиб келмоқда. У айни дамда УЕФА ҳамда ФИФАда вице-президент лавозимларида ҳам фаолият олиб бормоқда.