
Испания икки йилдан буён мағлубиятга учрамаяпти
Испания терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига тайёргарлик доирасида Швейцария билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Испания бош мураббийи Хулен Лапотеги миллиий терма жамоани қабул қилганидан буён бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Жамоа 19 ўйинда 13 тасида ғалаба, 6 тасида дуранг ўйнади.
51 ёшли мутахассис Испанияни Евро–2016 мусобақасидан кейин қабул қилиб олганди. Ўшанда Лапотеги Висенте Дель Боске ўрнини эгаллаган эди. Жамоа қарийб 2 йилдан буён мағлубият нима эканини билмай келаяпти.
Маълумот учун, ЖЧ–2018 турнири гуруҳ босқичида Испания термаси Португалия, Марокаш ва Эрон билан куч синашади.
Фикрлар