Испания ЖЧ-2030ни ўзида ўтказмоқчи

Испания ЖЧ-2030 мезбонлиги учун ФИФАга ариза топширмоқчи. Бу ҳақда  Cadena SER нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Испания футбол федерацияси раҳбари Луис Рубиалес ушбу масала юзасидан ФИФА президенти Жанни Инфантино билан гаплашган.

Айтиш лозимки, Испания мундиал мезбонлиги учун Португалия ёки Марокаш билан қўшма ариза топшириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2030 мезбонлиги учун Хитой, шунингдек Аргентина, Уругвай ҳамда Парагвай мамлакатлари қўшма ариза топширишмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!