Испания кубоги финали қаерда бўлади?

Хабарингиз бор Испания кубогининг 2018/2019 йилги мавсум финалида "Барселона" ва "Валенсия" клублари ўзаро баҳс юритиши ойдинлашди. Бироқ, 25 май куни бўлиб ўтадиган финал учрашуви қаерда ўтказилиши ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда кубок финалини ўтказишга "Бетис"нинг уй стадиони ҳисобланган "Бенито Вильямарин" ҳамда "Валенсия"нинг уй ўйингоҳи - "Месталья" даъвогарлик қилмоқда. Таъкидлаш керакки, бу борада "Бенито Вильямарин"нинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

Маълумот учун “Бетис”нинг уй стадиони ўз бағрига 52 700 нафар томошабинни сиғдира олади. “Месталья”да эса ушбу кўрсатгич 55 000 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, "Бетис" ярим финалда "Валенсия"га имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!