Испания профессионал футбол лигаси мундиал иштирокчилари сонини 48тага етказгани учун ФИФАни судга беради

Аввалроқ ФИФА 2026 йил Шимолий Америка қитъасида бўлиб ўтадиган мундиалда 48та терма жамоа иштирок этишини расман тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик. Бу қарор халқаро футбол ташкилоти ва испан футболи ўртасида адоват пайдо қилди.

Гап шундаки, ФИФА бу қарорни қабул қилишда Европанинг топ-лигалари билан маслахатлашмагани Испания профессионал футбол лигасига ёқмаган ва айни шу сабаб ташкилот ФИФАни судга бермоқчи.

Халқаро футбол ташкилотига нисбатан даъво аризалари Ньон ва Брюссель судларига тақдим этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!