Испания сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди (видео)

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида Швейцария ўз майдонида қитъа грандларидан бири бўлган Испанияни қабул қилди.

Таъкидлаш керакки, мезбонлар аъзоси Ремо Фройлернинг 29-дақиқада киритган голи ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолгунича ягона бўлиб турди. Аммо Жерар Балагеро 89-дақиқада гол уриб испанларни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)