Испания терма жамоаси бош мураббийи: Касильяс термага қайтиши мумкин

“Порту” клубининг 36 ёшли дарвозабони Икер Касильясда Испания терма жамоаси сафида келгуси йил Россияда бўлиб ўтадиан жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги айтиб ўтди.

“Икер терма жамоага қайтиши мумкин. Биз ҳеч ким учун терма жамоа эшикларини ёпмаймиз”, - дейди Лопетеги нашрига берган интервьюсида Marca.

Эслатиб ўтамиз, Касильяс Испания терма жамоаси сафида сўнгги бор 2016 йилнинг 1  июнида Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган. Учрашув эса 6:1 ҳисобида испанларнинг ғалабаси билан якунланган.

Маълумот учун, Касильяс “Порту” сафида чемпионат ҳамда ЕЧЛнинг сўнгги ўйинларида заҳирада қолмоқда.