Исроил Мадримов мардонавор жанг қилган ҳолда Осиё чемпиони бўлди

75 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исроил Мадримов Бокс бўйича Осиё чемпионатида олтин медальни қўлга киритди.

Бироз аввал якунига етган баҳсда Ўзбекистон вакили жанубий кореялик Донг Юнг Ли билан қитъа чемпионлиги учун жанг олиб борди.

Ярим финалда олган жароҳати сабаб Мадримов якуний босқичдаги жангни охиригача давом эттира олмади. Бироқ вакилимиз ушбу вақтга қадар ушбу қарама-қаршиликда устунлик қилаётган эди. Шу сабабли ҳакамлар Осиё чемпионлигини Исроил Мадримовга беришга қарор қилишди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!