Исроил термаси Мессини кўриш учун 3 млн доллар тўлайди
Ads

 

Шу йилнинг 9 июнь куни Исроил терма жамоаси Аргентина билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур ўйиннинг баъзи шартларига ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича, Исроил футбол федерацияси Аргентина миллий терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўйнаш учун 3 миллион доллар тўлайди.  Аргентина эса ўз навбатида Мессининг майдондаги иштирокини таъминлайди.

Келишувга кўра, “Барселона” футболчиси камида 60 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилиши керак бўлади.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси ЖЧ–2018 “D” гуруҳидан жой олган бўлиб, Исландия (16 июнь), Хорватия (16 июнь) ва Нигерия (26 июнь) билан баҳс олиб боради.