Истанбулда голлар шоуси ёхуд Туркия - Хорватия 3:3 (видео)

ФИФА кунларидан унумли фойдаланган Туркия ва Хорватия терма жамоалари кеча ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Истанбулдаги “Вадафон Арена”да кечган ўйин 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. Туркиянинг голларини Женк Тосун (23'), Дениз Тюрюч (41') ва Женгиз Ундер (58'), Хорватиянинг голларини Анте Будимир (32'), Марио Пашалич (53') ва Йосип Брекало (56') киритди.

Қуйида ушбу беллашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)