“Истиқлол” сафида янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда
Ads

Фарғонанинг “Истиқлол” жамоаси 13 июл санасида  иккинчи даврага тайёргарлик кўриш учун Шохимардонга жўнаб кетган эди.

Клуб “Telegram” мессенжеридаги расмий каналида ёзилишича, ушбу йиғинда жамоа сафида бир қатор янги футболчилар кўрикдан ўтмоқда. Ушбу футболчиларнинг кимлиги борасида кейинроқ батафсил маълумот берилиши алоҳида қайд этилган.

“Истиқлол”нинг мазкур йиғини 24 июл санасига қадар давом этади. Эслатиб ўтамиз, Биринчи Лиганинг иккинчи давраси 10 август куни  старт олади. Ўша куни фарғоналиклар “Янгиер”га қарши сафарда баҳс олиб боради.