Истомин курашни давом эттира олмади

У бугун мусобақанинг биринчи давраси доирасида қозоғистонлик Михаиль Кукушкинга қарши кортга чиқди. Ҳамюртимиз биринчи сетни 5/7 ҳисобида рақибга бой берди.

Иккинчи сетни 4:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этаётган вақтда эса Денис жароҳати боис ўйинни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

1 соат 38 дақиқа давомида теннисчилар иккитадан қўшхатони ва яна шунчадан брей-пойнтни амалга оширишди. Истомин 8 та, рақиб эса 4 та эйсни амала оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!