Истомин роса тер тўкди

 

Мадридда дунёнинг энг кучли теннисчилари иштирокида ўтказилаётган мукофот жамғармаси олти миллион АҚШ долларига яқин бўлган "Mutua Madrid Open - 2017" халқаро турнирининг биринчи давра беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақадаги иштирокини саралаш турниридан бошлаган мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин асосий тўрдаги дастлабки учрашувини чехиялик Томаш Бердихга қарши ўтказди.

Бир соатдан ошиқ давом этган ўйинда Денис ғалаба илинжида ҳаракат қилган бўлса-да, ўз мақсадига ета олмади. Томаш бердих 6:4, 66; ҳисобида зафар қучиб кейинги босқичга йўлланма олди.

Шу тариқа Томаш Бердих ва Денис Истомин ўртасидаги ўзаро ҳисоб 6:0га етди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!