Истоминдан омад юз ўгирди

CHERY AUTO
 
 
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Таиландда ўтказилаётган "Bangkok Challenger - 2017" халқаро турнирини эрта тарк этишга мажбур бўлди.
 
Яккалик беллашувларида иккинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз дастлабки учрашувда мезбонлар вакили Гонгсуп Гонгкарни 6:0, 6:1 ҳисобида енгган эди.
 
Иккинчи даврада Денис Истомин чилилик Кристиан Гарин билан куч синашди. Учрашувнинг биринчи сетида ҳамюртимиз 6:3 ҳисобида зафар қучган бўлса-да, устунликни ушлаб қола билмади. Гарин қолган икки сетни 6:4, 7:5 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, кейинги даврага ўтди.
 
 
Денис Истомин 16 январь куни бошланадиган "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатининг асосий тўр ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
 
SPORTS.uz

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию