Италия А Серияси охирги тур рамзий жамоаси эълон қилинди. Термада

15-18 январь кунлари Италия чемпионатида 18-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Статистика билан шуғулланувчи дунёга машҳур WhoScored.com нашри учрашувларда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат тур рамзий жамоасини тузиб чиқди. Термада "Милан"дан 3, "Интер" ва "Наполи"дан 2 тадан ўйинчи ўрин олган. Эътиборлиси, "Женоа" ҳимоячиси Доменико Кришито ҳам термага киритилган.

Генуяликлар охирги турни сафарда "Аталанта"га қарши ўтказишди. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов беллашувда асосий таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. 

Қуйида WhoScored.com нашри талқини бўйича А Серия 18-тур рамзий жамоаси билан танишинг:

EsFizN9XYAAz5SY

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)