Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси: Роналду А Серияда 40 та гол уришига ишонмайман
Ads

Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Пьерлуижи Казираги мавсумлар оралиғида “Ювентус”га ўтган Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Италия футболи ва ҳимоядаги ўйинлари Испаниядагидан фарқ қилади. Роналду бу ерда Ла Лигадаги сингари 40та гол ура олишига ишонмайман”, - дейди Казираги.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли португалиялик футболчи А Сериянинг илк турида “Кьево”га қарши баҳсда иштирок этиб, гол ура олмаган эди. “Ювентус” эса бугун ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилади.