Италия терма жамоаси Украина ва Польшага қарши турли ҳил таркибларда ўйнаши мумкин

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини яқинлашиб келаётган Украина ва Польшага қарши ўйинларда турли ҳил таркибдан фойдаланмоқчи.

“Бундан бир ой аввал ушбу учрашувларда икки ҳил таркибдан фойдаланишни режалаштириб олгандим. Сентябрь ойида Италия терма жамоаси футболчилари ҳали ўз даражасида эмас эдилар. Бўлажак икки ўйин орасида эса бор йўғи 72 соат фарқ бор.

Бундан ташқари жароҳатлардан сақланишни хоҳлайман. Ҳозир футболчилар ўз формаларини анча йиғиб олишган ва ишонаманки 4 кун ичида 2та ўйинда иштирок этадиганлар ҳам топилади”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси октябрь ойида дастлаб Украина (10 октябрь), сўнгра Польшага (14 октябрь) қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!