Италия терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланиши мумкин

Италия футбол федерацияси комиссар ёрдамчиси Алессандро Костакурта мамлакат бош жамоасига вақтинчалик Луижи ди Бьяжони бош мураббий этиб тайинланишини айтди. Айтиш лозимки, Бьяжо Италия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади.

“Биз Бьяжога қўнғироқ қиламиз ва янги лавозимга тайинлаш борасида музокаралар ўтказамиз. У терма жамоанинг вақтинча бош мураббийи вазифасида ишлайди.

Агар у бўлажак ўртоқлик ўйинларида ғалаба қозонса, ёшлар терма жамоасига бошқа мураббий тайинлаймиз”, - дейди Костакурта.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 23 март куни “Этихад” стадионида Аргентинага қарши, 27 март куни эса “Уэмбли”да Англия термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.