Италия ва Испанияга Евро-2020 мусобақасига чиқиш учун бир қадам қолди (ФОТО)
Ads

Евро-2020 саралаш босқичидан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтди. Унга кўра, Италия терма жамоаси меҳмонда Финляндияни 1:2 ҳисобида мағлуб этди. Испанлар эса ўз уйларида Фарер оролларини 4:0 ҳисоби билан таслим қилишди.

Роберто Манчини шогирдлари "Ж" гуруҳида бўлиб ўтган 6 та учрашувнинг барчасида ғалабага эришишди ва тўплар нисбати 18:3 кўринишига келди.

rue0ae267d75b

Испания терма жамоаси ҳам барча ўйинларда ғолибликни қўлга киритди ва 17:3 кўринишидаги тўплар нисбатига эга бўлиб туришибди.

rue4a54cf8c7c

Иккала терма жамоага ҳам Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритиш учун биттагина ғалаба етарли бўлади.