Италияда велоспорт бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати старт олди
Ads

Бугун Италиянинг Монтикьяри шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ хабар тарқатмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар ҳам аъзоси ҳам иштирок этади. Апеннин ярим оролида ташкил этилаётган жаҳон чемпионатида Данил Евдокимов, Алексей Фомовский ҳамда Ольга Жантугановалар юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. 

Терма жамоамиз аъзолари 20 август санасида Италияга жўнаб кетишганди ва мусобақага тайёргарликнинг сўнгги босқичини Монтикьяри шаҳрида олиб боришди. Жаҳон чемпионати 27 августга қадар давом этади.