Италияга қайтган Шомуродов машғулотларга киришди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида иккита ўртоқлик учрашувини ўтказган Элдор Шомуродов яна клуб ихтиёрига қайтди. Бу ҳақда "Женоа"нинг "Твиттер"даги саҳифаси маълум қилди.

"Милан Бадель, Элдор Шомуродов ва Миха Зайц жамоага қайтди", - дея изоҳ қолдирди генуяликлар матбуот хизати. Ушбу футболчилар ФИФА кунларидан фойдаланиб, ўз терма жамоалари таркибида бир неча ўйинларда майдонга тушган эди.

"Грифонлар"ни олдинда анча муҳим беллашувлар кутиб турибди. Жумладан, 3 апрель куни "Фиорентина" "Луижи Феррарис" стадионида меҳмон бўлса, Баллардини шогирдлари шу ойнинг 11-санасида "Ювентус", 18-санасида эса, "Милан" клубига қарши ўйнайди.

Маълумот учун, "Женоа" Италия А Серияси 28-туридан кейин 31 очко тўплаган ҳолда, 13-ўринни банд этиб турибди. Ҳамюртимиз ушбу клуб либосида умумий 3 та гол урган ва 2 бор жамоадошлари голига ассист амалга оширган.

20210401_175345

20210401_175347

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар