Иван Нагаев янги жамоасида нечанчи рақамда ўйнаши маълум бўлди (видео)

Хабарингиз бор, ўтган мавсум “Бухоро”даги мазмунли ўйини билан мухлислар меҳрини қозонган Иван Нагаев янги мавсумни легионер мақомида бошлайди.

Ҳужумчимиз Қозоғистоннинг “Ордабаси” клуби билан шартнома имзолагани борасида хабар бериб ўтган эдик.

Бугун Чимкент клуби мавсум олдидан жамоа сафига келган янги футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказди.

Маросимда футболчиларга либослар топширилди. Унга кўра, ҳамюртимиз янги жамоаси сафида 70-рақам остида тўп тепадиган бўлди.

Қуйида “Ордабаси” жамоасининг тақдимот маросимидан олинган видеолавҳани томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!