Иван Нагаевнинг жамоаси қаторасига учинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев фаолият олиб борадиган “Ордабаси” клуби бу тур ўз майдонида “Тобол”ни меҳмон қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 0:1 ҳисобида рақибга имкониятни бой беришди.  Нагаев 65-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Қайд этиш жоиз, чимкентликлар сўнгги 3 ўйиннинг барчасида мағлубият аламини татиб кўришларига тўғри келди.

Бугунги натижадан сўнг “Ордабаси”нинг очколари сони 16 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 11-тур

“Ордабаси” – “Тобол” 0:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!