Иван Перишичнинг “МЮ”га ўтмаслиги ойдинлашмоқда
Ads

 

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич билан амалдаги шартномасини узайтиришга яқин турибди, деб ёзади Sky Sports Italia нашри.

Манбанинг таъкидлашича, миланликлар хорватиялик 28 ёшли футболчига йилига 6 миллион евро маош таклиф қилмоқчи. Катта эҳтимол билан ярим ҳимоячи ушбу таклифни қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, хорватиялик футболчига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси катта қизиқиў билдиргани ва унинг трансфери учун айтилган суммани тўлашга тайёрлиги маълум бўлганди.