Иван Ракитич қишда “Барселона”дан кетмайди

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич мавсум якунланганидан сўнг каталонияликларни тарк этиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалганди.

Guardian нашри тарқатган хабарларга қараганда, Ракитич қишда жамоани тарк этмайди. 28 ёшлик хавбекка “Манчестер Сити” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда, Иван Ракитич мавсум якунлангач Каталонияни тарк этиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан хорватиялик футболчи Англияга кўчиб ўтади.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)