Ивановичнинг Россия чемпионатидаги дебюти "Зенит"нинг мағлубияти билан тугади

Хабарингиз бор, қишки трансферлар даврида Бранислав Иванович Лондоннинг "Челси" клубидан "Зенит" таркибига келиб қўшилган эди. Бугун сербиялик тажрибали футболчи ўзининг Россия премьер-лигасидаги дебют ўйинини ўтказди.
"Амкар" ва "Зенит" учрашувининг 72-дақиқасида Иванович заҳирадан Юрий Жирков ўрнига майдонга тушди. Питерликлар бош мураббийи Мирча Луческунинг сўзларига кўра Иванович майдон сунъий чимдан бўлгани учун асосий таркибда тушишни истамаган.


Маълумот учун, "Зенит" бу учрашувда пермликларга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди ва шу билан Ивановичнинг Россия чемпионатидаги дебют учрашуви мағлубият билан бошланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!