Ихеначо
Ads

“Манчестер Сити” клуби ҳужумчиси Келечи Ихеначо яқин вақт ичида “Лестер” аъзосига айланиши мумкин. Sky Sports нашри тарқатаётган хабарга қараганда, нигериялик футболчи “тулкилар” сафида тиббий кўрикдан ўтиш учун Лестерга учуиб кетган.

Манбанинг хабар тарқатишича, 20 ёшли ҳужумчининг “шаҳарликлар” билан шартномаси 2021 йилга қадар амал қилади ва Ихеначонинг трансфер суммаси 27,9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Қайд этиш лозим, Ихеначо “Манчестер Сити” сафига 2014 йилда келиб қўшилган ва ўтган вақт оралиғида жамоа сафида 64 ўйинда майдонга тушиб 21 та гол уришга муваффақ бўлган.