Ихтиёр Тошпўлатов: Гапларим балки кулгили туйилар аммо мен «Машъал»га ёрдам бериш учун қайтдим

Бир неча кун олдин Муборакнинг "Машъал" клубига қайтган Ихтиёр Тошпўлатов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Гапларим балки кулгили туйилар аммо мен «Машъал»га чин юракдан ёрдам бериш учун қайтдим. «Машъал» учун чиқарилган қарор ҳаммани шу жумладан, мени ҳам эсанкиратиб қўйди. На илож, чиқарилган ҳукмга хурмат сақлаган ҳолда ўз ишимизни давом эттираяпмиз. Худо хоҳласа, ҳали ҳаммаси изига тушиб кетади. Бунинг учун биз энди қўйи лигада янада жипислашиб, аҳил бўлиб Суперлига учун жиддий курашамиз. Бунга «Машъал»нинг имконияти ҳам қурби ҳам етади. Мухлисларимизга эса ортиқча хавотир ва таҳликага тушишга ҳожат йўқ демоқчиман. Айни пайтда бизда ҳамма нарса жойида, Агалиев ва Шайманов расман бошқа клуб вакиллари бўлишди. Аммо кетган футболчилар эса ҳаммаси ижара асосида тўп тепишади. Биз Суперлигага қайтсак, улар ҳам яна ортга қайтишади. Биз учун чиқарилган ҳукм бизнинг фойдамизга ишлаши аниқ. Шу боис биз ўз ўрмизга қайтишимизга ишонамиз, - деди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!