Жаҳон бокс оламининг машҳур вакилларидан бири фаолиятини якунлади
Ads

Америкалик боксчи Шейн Мозли профессионал фаолиятини якунлади.

Май ойида америкалик боксчи россиялик Магомед Курбановга қарши рингга чиқиши керак эди, бироқ Мозлининг жароҳат олганлиги сабабли жанг кўчирилган.

Қўлларим, оёқларим, тиззам, белим жароҳатланган экан, — дейди 45 ёшли Мозли. — Белимда муаммолар келиб чиқа бошлади. Танам менга бу ишларни 100% давом эттира олмаслигимни айтди. Урушиш учун сабаб кўрмадим. Истеъфога чиқишни айтишим керак.

Мозли жаҳон боксчининг кўзга кўринган вакилларидан бири эди. У уч вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бундан ташқари норасмий барча вазнда энг яхши боксчи дея эътироф этилган ва фаолияти давомида бир неча 10 миллион доллар ишлаб топган. Америкалик биринчи марта 2013 йил австралиялик Энтони Мандайнага мағлуб бўлгандан сўнг фаолиятини якунлаган эди, аммо 2015 йилда рингга қайтиб, никагаруалик Рикардо Майоргани мағлуб қилган. Шундан сўнг у венесуэлалик Патрик Лопесдан устун келган бўлса, россиялик Давид Аванесянга имкониятни бой берган.