Жаҳон чемпионати: Ҳисобда икки бор олдинда борган руслар барибир АҚШга ютқазди
 
 
Канадада 20 ёшгача хоккейчилар ўртасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг биринчи ярим финалида Россия ва АҚШ терма жамоалари ўзаро куч синашди.
 
Ўйин Россия хоккейчилари учун омадли бошлади. Кирилл Капризова ва Денис Гурьянов рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўз жамоаси икки бор ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, америкаликлардан Уайт ва Канин ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Кейин Уайт АҚШни олдинга олиб чиққан бўлса, учинчи бўлимжа Гурьянов ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарди.
 
Ярим финал учрашувининг асосий вақти 3:3 ҳисобида якунланди. Ғолиб буллитлар сериясида аниқланди. Унда Троя Террининг аниқ зарбаси америкаликларга ғалаба келтирди.
 
 
АҚШ терма жамоасининг финалдаги рақиби Канада ва Швеция учрашувида аниқланади.