Жаҳон чемпионати: Шунқор оғир жангда ғолиб чиқди
Ads
Санкт-Петербург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалнинг энг кескин ва муросасиз жанги Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шунқор Абдурасулов ва хитойлик Жианминг Зенг ўртасида бўлди.
 
56 килограмм вазн тоифасидаги дастлабки икки жангда италиялик Маттео Пиррера ва германиялик Андреас Ягерни осонликча 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратган Шунқор чорак финалда хитойлик Жианминг Зенгдан жиддий қаршиликка учради.
 
Зарбаларга бой бўлган жангда ҳар икки боксчи ҳам ишончли ҳаракат қилди. Бироқ айрим вазиятларда ўзбек боксчисининг зарбаларини мўлжалланга аниқ борди. Натижада учрашувдаги зарбалар ҳисоб-китоби билан шуғулланган ҳакамлар 3:2 ҳисобида Шунқор Абдурасулов зафар қучганини эълон қилди.
 
Шунқор Абдурасулов ярим финал америкалик кучли боксчи Марк Кастрога қарши ўтказади.