Жаҳон чемпионатида боксчиларимиз ғалабали юришларини давом эттиришмоқда
Ads

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати-2018 турнирининг тўртинчи кунги беллашувларида барча боксчиларимиз ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди.

Дастлаб 56 кг вазн тоифасида Абдумалик Халоков чорак финал учун кечган жангда аргентиналик Мирко Куэллони 5:0 ҳисобида доғда қолдирган бўлса,

60 кг вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик Харли Медеросдан худди шу ҳисобда устун келди.

Вакилларимизнинг бу ғалабаларини кейинроқ Жаҳонгир Раҳмонов (69 кг), Наво Тамазов (75 кг) ва Темур Мержанов (81 кг) давом эттиришди.

Боксчиларимизнинг тўртинчи кунги жанглардаги натижалари

56 кг: Абдумалик Халоков (Ўзбекистон) – Мирко Куэлло (Аргентина) – 5:0

60 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев (Ўзбекистон) – Харли Медерос (АҚШ) – 5:0

69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов (Ўзбекистон) – Кауэ Белини (Бразилия) – 5:0

75 кг: Наво Тамазов (Ўзбекистон) – Баэ Сеунг Хюн (Ж.Корея) – 5:0

81 кг: Тясон Алаома Осато (Италия) – Темур Мержанов (Ўзбекистон) – 5:0