Жаҳон чемпионатида Осиёнинг 2 клуби 5-ўрин учун майдонга тушди (видео)

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 5-ўрни учун Осиёнинг икки клуби – мезбон Қатарнинг “Ал-Духайл” ҳамда ОЧЛ ғолиби ҳисобланган Жанубий Кореянинг “Ульсан” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Қизиқарли кечган ўйин 1:3 ҳисобида Қатар клубининг ғалабаси билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Духайл” аввалги босқичда Мисрнинг “Ал-Аҳли” клубига, “Ульсан” эса Мексиканинг “Тигрес” жамоасига имкониятни бой берган эди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар