Жаҳон чемпиони учун курашга Манчестер грандлари ҳам қўшилишди
Ads

"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари "Атлетико" ҳимоячиси Лукас Эрнандес учун кураш бошлашди. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра Манчестер грандлари 22 ёшли франциялик футболчини 80 млн евро товон пулини тўлаб сотиб олишмоқчи.

Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ Эрнандес учун “Бавария” ҳам жиддий кураш бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айрим манбааларга кўра эса Лукас “матрасчилар” билан янги шартнома имзолашга розилик билдирган. Агар ушбу келишув имзоланса, унинг товон пули ҳам оширилади.

Маълумот учун, Эрнандес жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди.