Жаҳон чемпионларимизга
Ads

Хабарингиз бор, 8-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу жаҳон биринчилигида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳар қачонгидан ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бу орқали йигитларимиз жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.

photo_2019-09-30_15-37-04

Бугун, 30 сентябрь куни пойтахтимиздаги "Олимпия шон-шуҳрати" музейида боксчиларимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди. Бу ҳақда бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

photo_2019-09-30_15-37-28

Тадбир давомида Ачилбай Жуманиязович сўзга чиқар экан, спортчиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан муборакбод этди. Ушбу муваффақият замирида мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қаратилаётган эътибор турганини алоҳида қайд этиб ўтди. Шунингдек, эришилган ютуқ билан тўхтаб қолмаслик, мақсад қилинган ишни ҳозирча бир қисмигина бажарилганини, Токио Олимпиадасида бунданда улкан зафарлар кутилишини таъкидлади.

photo_2019-09-30_15-37-34

photo_2019-09-30_15-37-27

Бундан ташқари тадбир давомида терма жамоамиз мураббийлари Марат Қурбонов, Раҳматжон Рўзиохунов, боксчи Баҳодир Жалолов ва Дилшодбек Рўзметовлар ҳам сўзга чиқиб, ушбу эътибордан мамнун эканликларини айтишди. Келажакда бунданда йирик муваффақиятларга эришишларини қайд этишди.

photo_2019-09-30_15-37-37

Шундан сўнг жаҳон чемпионати қаҳрамонларига "Президент совғаси" - автомобиллар тақдим этилди. Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов ва Баҳодир Жалоловларга "Трекер" автомобили, кумуш ва бронза медали соҳиблари Дилшодбек Рўзметовга "Жентра", Бобоусмон Батуровларга "Нексия 3" автомобиллари калити топширилди.

photo_2019-09-30_15-37-32

Шунингдек, терма жамоамизнинг муваффақиятида ўз ҳиссасини қўшган мураббийларга ҳам пул мукофотлари тақдим этилди.

Тадбир якунида иштирокчилар эсдалик учун суратга тушишди.

photo_2019-09-30_15-03-12

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Dezdi Chado
30/09/2019 20:05
Ош булсин. Ота-онасига, тарбиялаган устозларига минг Рахмат. Бундай галаба ва соврунлар бошка спортчиларимизгаям насиб килсин амин.
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
30/09/2019 19:44
футболга берилган эътибор ва пулни боксга бериш керак
&
Ҳайрулла Аҳмаджонов
30/09/2019 19:43
халқ қаҳрамонларини унутмайди
&
Surxon turon
30/09/2019 19:24
Халоли булсин яхши кунларга минсин кӯриб қӯйсин ӯзини фудболчи деб юрган лӯтивозлар