Жалолиддин Машарипов ўтаётган клубда бош мураббий ўзгарди (Фото)

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клуби бош мураббийи Руи Виториа лавозимини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, клуб португалиялик мутахассис билан шартномани бекор қилди. Бунга сабаб жамоанинг ички чемпионатдаги қониқарсиз натижасидир. Жалолиддин Машарипов ўтиши кутилаётган "Ал-Насср" клуби айни пайт Саудия Арабистони Про лигасида 10 та турда 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этган ҳолда турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Ҳозирда риёдликларни вақтинча ёшлар жамоаси устози Ален Хорват бошқармоқда.

Жалолиддин Машариповнинг трансфери ҳал бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи SPORTS.uz сайтига берган интервьюсида маълум қилди

EqRYL-RW4AERb7s

Жалолиддин Машариповнинг қайси клубга ўтиши аниқ

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)