Жангга 1 кун қолганида Жалоловнинг рақиби яна ўзгарди
Ads

Бугун профессионал боксда фаолият олиб бораётган юртдошимиз Баҳодир Жалолов ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бироқ кеча рақиб ўзгаргани маълум бўлди.

Даставвал тарқатилган маълумотларга кўра, юртдошимиз америкалик Пальмер Донние билан жанг қилиши керак эди. Аммо ҳамюртимиз ва унинг менежерлари келишган ҳолда олтинчи жангда титул камари учун баҳс олиб боришни лозим топишди, дея хабар бермоқда МОҚ. 

Шу тариқа, юртдошимиз бугун вакант турган “NABF Junior Heavyweight Title” камари учун америкалик Брендан Барретга қарши жанг қилади. Маълумот учун, Баррет шу пайтгача 11 марта жанг олиб борган бўлиб, 7 бор ғалаба қозонган, шунингдек, унинг ҳисобида 2 тадан мағлубият ва дуранг ҳам мавжуд. Ҳамюртимиз учун бу олтинчи жанг бўлади. Жалолов аввалги барча беллашувларда муддатидан аввал рақибларини ер тишлатган. Бўлажак жангга Нью-Йорк шаҳри мезбонлик қилиб, баҳс Тошкент вақти билан эртага эрталаб бошланади.