Жанни Инфантино: Агентлар фаолиятини тартибга солишмиз керак

Фифа президенти Жанни Инфантино агентлар тизимини ўзгартириш ҳақида айтиб ўтди.

- Агентлар фаолиятини тартибга солиб, баъзи муаммоларга ечим топишимиз керак. Бу тизимни шаффоф ва тоза қилишимиз даркор.

Бу соҳада иш олиб бораётган ҳар бир ишчи даромад олиш ҳуқуқига эга, аммо бу тизимни ислоҳ қилишимиз шарт. Бу ФИФАнинг имижига қаттир таъсир этиши мумкин. Кейинги йилга қадар биз ФИФАнинг янги имижини яратишимиз шарт, - дейди Инфантино goal.com нашрига берган интервьюсида.