Жанубий Корея. Алибоевнинг ажойиб голи жамоасига муҳим ғалабани келтирди (видео)
Ads

Ҳамюртимиз Икром Алибоев фаолият олиб борадиган "Сеул" клуби сафарда "Сангжу Сангму"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. Пойтахтликларнинг иккинчи голига айнан Алибоев муаллифлик қилди.

Шу тариқа "Сеул" ҳисобидаги очколар сони 24 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.

К Лига. 12-тур

"Сангжу Санму" - "Сеул" 1:3