Жанубий Корея клубларида тўп сурган ўзбек футболчилари

“Қўқон-1912” жамоаси футболчиси Баҳодир Пардаев фаолиятини Жанубий Кореянинг “Бучеон” клубида давом эттирадиган бўлди. Биз эса шу муносабат билан ушбу мамлакатда тўп сурган футболчиларимиз билан сизларни  таништирамиз.

>>Футболдаги абадий дўстлар

>>Аҳмедов Ирисметовни қувиб ўтди ёхуд Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар

>>Баҳодир Пардаевнинг янги жамоаси ҳақида нималарни биласиз?

Сервер Жепаров

Кореяда тўп сурган илк ўзбек футболчиси айнан Жепаровдир. Север 2010 йил “Сеул” клубига ўтади ва пойтахт клубида икки мавсум тўп суриб, мамлакат чемпиони ва лига кубоги ғолиби бўлади. Жепаров шунигдек, 2013 йилда “Сеонгнам Илва”, 2015 йилда эса “Ульсан Хёнде” клубларида ҳам тўп суради. Жумладан, “Сеонгнам” сафида мамлакат кубогида ғолиб бўлади.

>>Бу ўйинни албатта томоша қилинг, сабаби…

Темур Копадзе

Копадзе 2011 йилги Осиё кубогидан сўнг “Инчхон Юнайтед”  жамоасига ўтади. Ўртамиёна жамоа саналадиган мазкур клуб сафида ҳамюртимиз фақат бир мавсум тўп суради холос.

>>Серхио Рамос ҳақида сиз билмаган фактлар

Александр Гейнрих

Саша ҳам Қатарда ўтган қитъа биринчлигидан сўнг фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради. “Пахтакор” уни ижара асосида “Сувон Блюингз” жамоасига беради. Ушбу клубда бир мавсум тўп  сурган Гейнрих 23 та баҳсда 3 бор гол киритишга эришади ва жамоани кубок финалига чиқишига катта хисса қўшади.

>>“Челси”нинг қимматбаҳо трансферлари. Топ-10

Баҳодир Насимов

Ушбу мавсум аввалида Жанубий Кореянинг биринчи дивизионида фаолият олиб борадиган бошқа бир жамоа – “Ансан Гринерс” сафига бориб қўшилган Баҳодир Насимовни ҳам айтиш ёддан кўтарилмасин. Насимов “Ансан” тарихидаги илк голнинг муаллифи саналади.

>>Франция термаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Баҳодир Пардаев

Кореядаги Баҳодирлар сони яна биттага ошди. Пардаев юқорида таъкидлаганимиздек, “Бучеон” билан шартнома имзолади ва жамоада тўп сурадиган бўлди. Кореядаги фаолиятида эса Пардаевга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Тавсия этамиз: 

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!