Жароҳатидан фориғ бўлган Афонин “Анжи” сафида майдонга тушди
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Россия Премьер-Лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки аъзоси тўп сурадиган клублар ўзаро куч синашишди. Гап “Локомотив” ва “Анжи” клублари ўртасидаги баҳс ҳақида кетмоқда.

Виталий Денисов жароҳатини даволатиш билан банд ва ўйинни стадион трибунасидан кўришга мажбур бўлди. Вадим Афонин эса ўтган турда кичик жароҳат олган эди. Ҳамюртимиз афтидан ушбу жароҳатидан фориғ бўлган кўринади, бугун майдонда 90 дақиқа тўп сурди.

Учрашувда эса Марио Фернандеш томонидан киритилган ягона гол “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди.

Россия Премьер-Лигаси. 3-тур

Локомотив – Анжи 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 81 Фернандеш.

Локомотив – Гильерме, Баринов (Миранчук, 69), Кверквелия, Пейчинович, Игнатьев, Денисов, Тарасов, Лысов (Рыбус, 46), Миранчук, Фарфан(Михалик, 90), Фернандеш.

Анжи – Солосин, Данченко, Фибель, Брызгалов, Полуяхтов, Афонин, Гулиев, Хубулов (Кацаев, 54), Мамтов (Лескано, 46), Яковлев (Базелюк, 68),Маркелов.

Огоҳлантиришлар: Тарасов (43), Фернандеш (77), Кверквелия (86), Фибель (90).