Жароҳатланган Денисов мухлисларни хурсанд этадиган бўлди(фото)
Ads

Бугун Россия Премьер-Лигасида учинчи тур ўйинлари давом  эттирилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов фаолият олиб борадиган Москванинг “Локомотив” клуби ўз майдонида “Анжи ”ни қабул қилади.

“Темирйўлчилар” мазкур ўйин олдидан мухлислар учун бир қатор қизиқарли тадбирлар ишлаб чиқишган. Унга кўра, “Локомотив” тўп сурадиган “Черкизиво” ўйингоҳи икки соат олдин ўз бағрини мухлисларга очади.

Унга кўра, стадионга биринчи келган илк 10 нафар мухлис ажойиб хизмат кўрсатиш сифатига эга бўлган VIP-ложадан туриб, ўйинни кузатиш имкониятига эга бўлади.

Бокс мураббийи кўнгилли мухлисларга чарм қўлқоп сир-асрорларини ўргатади.

Шунингдек, “Suspense Heroes Synsdiate” гуруҳи бир соат давомида стадионга ташриф буюрган мухлислар учун жонли концерт уюштиради.

Ниҳоят, айни вақтда жароҳатини даволатаётган Виталий Денисов ярим соат давомида мухлислар билан суратга тушиш ва уларга дастахт улашиш билан машғул бўлишини айтиш жоиз.