Жасур Жалолиддинов

Аввал хабар берилганидек, тажрибали ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов янги мавсумни “Андижон” сафида ўтказади.

Иқтидорли футболчи бугун Андижонга етиб келган ва жамоа машғулотларига қўшилган. Клуб матбуот хизмати томонидан тақдим этилган фотосуратларда унинг “бургутлар” либосида шуғулланаётганини кўриш мумкин.

жасур_2

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ўзининг янги футболчиларини 7 март куни оммага таништиришни режалаштирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)