Жасур Яхшибоев янги жамоасининг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди (Фото)

Жасур Яхшибоев 13 февраль куни Польшанинг етакчи клубларидан бири “Легия” билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузганди. Ҳамюртимиз кеча якка тартибда шуғулланишни бошлади.

Бугундан эса, "Пахтакор" клуби тарбияланувчиси ҳисобланган Яхшибоев "Легия" жамоаси умумий гуруҳига қўшилди ва асосий таркиб билан бирга машғулот ўтказди.

EuWB7yCXIAUPwCD

“Легия” Польшанинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. 1916 йилда тузилган ушбу клуб 14 маротаба мамлакат чемпионати ғолиби, ўн уч бор кумуш ва ўн тўрт маротаба бронза медалга эга чиққан. Жамоа Польшанинг ички мусобақаларида жами 37 та совринни қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)